logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар

Сўнгги янгиликлар: Ipoteka bank

Ипотека банкнинг икки нафар ходими Буюк Британия нуфузли университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди
Ипотека банкнинг икки нафар ходими Буюк Британия нуфузли университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди

Ипотека банк Бош офисининг икки ходими - Ғиёcиддин Мавланов ва Озодбек Марксов 2021-2022 ўқув йили учун хорижий давлатларда таҳсил олиш бўйича ўтказилган стипендия танловларида стипендиатлар қаторидан жой олди. Улар Буюк Британия нуфузли университетларида, хусусан Ғ.Мавланов "Sussex" Университетида, О. Марксов "Swansea" Университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.

Ипотека банкдаги Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши Молия вазирлигига ўтказилди
Ипотека банкдаги Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши Молия вазирлигига ўтказилди

Ушбу ўзгариш молия муаассасаси акцияларининг Венгрия банкига сотилиши билан боғлиқ. Шунингдек, бир нечта корхона ва ташкилотларнинг Ипотека банкдаги улушлари ҳам Молия вазирлигига ўтказилмоқда.

Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?
Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?

Ҳозирги кунда Венгрия банк бозоридаги 25% улуши билан ўз мамлакатининг энг йирик банки ҳисобланган OTP-Bank Ўзбекистон банк бозорига кириб келмоқда. Bankers.uz нашри Ипотека банкнинг бўлажак эгаси OTP-Bank тўғрисида маълумотларни тўплади ва ўзбек ўқувчилари эътиборига "можорларнинг Халқ банки" ҳақидаги мақолани ҳавола этади.

Йил якунига қадар Ипотека банк капиталидаги 75 фоиз улуш Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади
Йил якунига қадар Ипотека банк капиталидаги 75 фоиз улуш Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади

2021 йил якунига қадар "Ипотека банк" акциядорлик тижорат ипотека банки капиталидаги улушнинг 75 фоизи Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади. Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган форум доирасида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди. Ж.Қўчқоровнинг айтишича, бугун кун якунига қадар ушбу масала юзасидан меморандум имзоланади. 

Ипотека банк мижоз номидан сохта имзо қўйган ходимни ишдан бўшатганлигини маълум қилди
Ипотека банк мижоз номидан сохта имзо қўйган ходимни ишдан бўшатганлигини маълум қилди

Ипотека банк жорий йил 21 сентябр куни "Muxbir Daliyev" телеграм каналида эълон қилинган ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам банкнинг Андижон филиали ходими мижознинг мурожаатини "ёпиш" учун у билан тузилган суҳбат баённомасига сохта имзо қўйганлиги ҳамда "сохта мижоз"дан  фойдаланганлиги аниқланган. Банк ушбу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини ҳамда филиал бошқарувчисига огоҳлантириш берилганлигини маълум қилган.

Ипотека банкнинг VISA карталари бўйича амалиётлар вақтинча тўхтатилади
Ипотека банкнинг VISA карталари бўйича амалиётлар  вақтинча тўхтатилади

Ипотека-банк халқаро банк карталари бўйича янги процессинг марказига ўтаётганлиги муносабати билан, 2021 йил 1 октябридан бошлаб банкнинг мавжуд VISA халқаро банк карталари бўйича амалиётлар тўхтатилишини маълум қилмоқда. Хабарда ушбу жараён қанча муддат давом этиши ҳақида айтилмаган.

Ипотека-банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
Ипотека-банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Хабар беришларича, "Ипотека банк" АТИБ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, Фаррух Маннонович Ботиров банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Ф.Ботиров ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ипотека-банк балиқчилик саноатини молиявий қўллаб-қувватламоқда
Ипотека-банк балиқчилик саноатини молиявий қўллаб-қувватламоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда 3824 та хўжалик юритувчи субъектлар балиқчилик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Шундан, 3000 дан ортиқ балиқчилик хўжаликларига Ипотека-банк филиаллари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда

 

«Ипотека-банк» фирибгарлардан огоҳлантирмоқда
«Ипотека-банк» фирибгарлардан огоҳлантирмоқда

Маълум бўлишича, айрим кимсалар томонидан ўзларини Ипотека банк ходими деб таништирган ҳолда, фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ўз уйларини сотиш ва ипотека кредитига янги турар жой олиш каби таклифларни билдириш ҳолатлари учрамоқда.

logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй