Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Hi-Tech Bank бош офисини яна аукционга қўйди. Маълумотларга кўра, ҳозирда банкнинг 104 млрд. сўмдан зиёд ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги мавжуд. Бундан олдин ушбу бино 2021 йил апрелда ўз баҳосидан пастроқ нархда аукционга қўйилганди.