Сўнгги янгиликлар: Davrbank

Қайси банклар юридик шахсларга электромобиллар учун автокредит ажратмоқда
Қайси банклар юридик шахсларга электромобиллар учун автокредит ажратмоқда

Ўзбекистондаги айрим банклар айнан электромобиллар харид қилиш истагида бўлган юридик шахслар учун махсус таклифлар ишлаб чиқишган. Bankers.uz'нинг ушбу материалида электромобиллар учун автокредит таклиф қилаётган банклар ҳамда уларнинг шартлари тўғрисида ҳикоя қиламиз.

Марказий банк Даврбанкка санкция қўллади
Марказий банк Даврбанкка санкция қўллади
Марказий банк Даврбанкка жарима санкциясини қўллади. Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан (шу жумладан, банк карталаридан) маблағларни қонунчиликка зид равишда уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш амалиётига чек қўйиш вазифасини юклатди.
Блэкаутдан фойдаланиб банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Блэкаутдан фойдаланиб банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси хабарига кўра, 25 январь куни тунги соат 20:10 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган "Давр банк" Олмазор филиалига қарашли банкоматни очишга ҳаракат қилинган.

Давр банк Тошкент шаҳрида "HUMO" карталарни бепул етказиб бериш хизматини йўлга қўйди
Давр банк Тошкент шаҳрида "HUMO" карталарни бепул етказиб бериш хизматини йўлга қўйди

Давр банк Тошкент шаҳрида "HUMO" карталарни бепул очиш ва уларни текинга етказиб бериш хизматини йўлга қўйганини маълум қилди. Пластик карталарни банк алоқа марказининг 1284 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали буюртма қилиш мумкин. 

20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари
20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз "Давр банк" ХАТБ тўғрисида бўлади. Давр банк бу йил бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлади. Хизматлар бозорини республика бўйлаб кенгайтирди, янги мобил илова ишлаб чиқди. Акцияларининг қарийб 50 фоизи битта жисмоний шахс қўлида тўпланди. 

 

 

DAVR BANK'дан акция: "Davr mobile" иловасини юклаб олиб, пул ютуқларига эга бўлиш мумкин
DAVR BANK'дан акция: "Davr mobile" иловасини юклаб олиб, пул ютуқларига эга бўлиш мумкин

DAVR BANK мобил иловаси - "Davr Mobile" фойдаланувчилари учун акция эълон қилмоқда. Акция шартларига кўра, илова фойдаланувчилари ўз промо-кодлари орқали дўстларни иловани юклаб олишга чақириш орқали балл тўплашлари мумкин. Ҳар 8 кунда юқори балл тўплаган иштирокчи 3 500 000 сўм пул ютуғига эга бўлади. Шунингдек, кейинги ўринларга ҳам турли пул мукофотлари берилиши айтилган.