Марказий банк томонидан 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларга оид статистика тақдим этилди. Унга кўра, жами 20,9 млн. нафар тижорат банклари мижозлари масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланади.