Сўнгги янгиликлар: Asakabank

Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда йил якунлари
Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси "Асакабанк" АЖ тўғрисида бўлади. 2021 йилда банк бир қатор халқаро молия муассасалари билан ҳакорлик битимлари имзолади, турли нашрлар томонидан Ўзбекистоннинг турли номинациялардаги етакчи банки деб топилди. Mastercard билан турли акциялар ўтказди. Банкдаги шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида материалимизда ўқинг.

Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди
Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди

"Очиқ эшиклар куни"да банк уч босқичли синовларидан муваффақиятли ўтган талабаларни пулли амалиётга таклиф қилишини маълум қилди. Асакабанк Ходимларни бошқариш департаменти директори Ахметова Розанинг сўзларига кўра, асосан, Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Инҳа университети талабалари очиқ эшиклар кунига келди ва синовларда иштирок этди.

"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди
"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Шу тариқа Асакабанк мамлакат ичкарисида бошқа давлатларнинг марказий банклари, глобал тижорат банклари, трансмиллий корпорациялар ва халқаро ҳукумат институтлари миллий валютада у орқали трансчегаравий тўловларни амалга оширадиган биринчи банк бўлди.

Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда
Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

9 декабрь, пайшанба куни "Асакабанк" АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини чақирмоқда. Банк расмий сайтидаги хабарга кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш қарори банк кузатув кенгаши томонидан 16 ноябрь куни қабул қилинган. Йиғилиш 9 декабрь соат 15:00 да Тошкент шаҳрида жойлашган "Асакабанк" АЖ бош биносида бўлиб ўтади.

Асакабанк Андижон филиали мансабдорларига жиноят иши очилди
Асакабанк Андижон филиали мансабдорларига жиноят иши очилди

2021йилнинг 30 октябрида Андижон вилоят прокуратураси "Асакабанк" вилоят филиали мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (ҳокимят ёки мансаб лавозимини суистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатди.

 

Асакабанк тизимда ходимларнинг иш ҳақлари пасайтирилгани борасидаги хабарларга муносабат билдирди
Асакабанк тизимда ходимларнинг иш ҳақлари пасайтирилгани борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Асакабанк ҳудудлардаги филиаллар ходимларининг қўшимча иш ҳақларини кескин пасайтиришга қарор қилган” сарлавҳаси остида эълон қилинган маълумотга нисбатан "Асакабанк" АЖ расмий муносабат билдирди. Банк бу каби хабарларни мавжуд объектив ҳолатлар чуқур таҳлил қилинмасдан, банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ўрганилмасдан, нопрофессионал ёндашув асосида тайёрланган материал сифатида банк брендини обрўсизлантиришга қаратилган ҳатти-ҳаракат деб баҳолаган.

Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди
Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди

Сўнгги пайтларда турли оммавий ахборот воситалари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университети («Нархоз») собиқ проректори Идиев Нодир Фозиловичга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақида хабарларда, ушбу шахснинг қидирувга берилишига унинг Асакабанкда фаолият юритган даври мобайнида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағларни ўзлаштирганлиги сабаб бўлганлиги кўрсатилаётганини инобатга олиб, "Асакабанк" АЖ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади
Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади

Тошкентда якунига етган иқтисодий форумда "Асакабанк" АЖ томонидан ўзаро манфаатли иккита битим имзоланди. Улардан биринчиси “Совкомбанк” ОАЖ билан ISDA Master Agreement (Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган) бош келишув, иккинчиси эса, “Oppenheimer & Co.” (АҚШ) билан миллий валютада 100,0 млн. АҚШ долл. миқдорида корпоратив облигациялар чиқариш юзасидан келишувдир. 

Асакабанк ўз банкоматларида Mastercard ва Mastercard-кобейдж карталарини контактсиз фойдаланиш имконини яратди
Асакабанк ўз банкоматларида Mastercard ва Mastercard-кобейдж карталарини контактсиз фойдаланиш имконини яратди

Асакабанк банкоматларида операциялар бажариш учун мижоз картасини банкоматга киритмаган ҳолда контактсиз ишлатиш имкониятини яратди. Бунинг учун мижоз, исталган NFC технологиясини қўллаб қувватловчи MasterCard халқаро картасига ёки MasterCard-Humo ва MasterCard-Uzcard кобейдж картасига эга бўлиши кифоя.