ANORBANK мижозлари ушбу картани бир дақиқа ичида мобил илова орқали очишлари мумкин. Карта ёрдамида ҳеч қандай конвертациясиз интернетдаги онлайн харидларни амалга ошириш, республика ичида ҳам маҳаллий карта сифатида фойдаланиш, хусусан ойлик иш ҳақи ва бошқа маблағларни кирим қилиш мумкин. Бундан ташқари картани тўлов терминалларида мобил иловалар ёрдамида контактсиз тўловларда ҳам ишлатса бўлади.
Бундан роппа роса бир йил олдин - 22 август куни Марказий банк томонидан берилган 87-рақамли лицензия асосида Ўзбекистондаги биринчи миллий рақамли банк - ANORBANK ўз фаолиятини бошлаган эди. Шу муносабат билан банк йиллик 25 фоизлик даромад олиб келувчи "Байрамона" омонатини таклиф қилмоқда. Омонат муддати 3 ой ва уни 31 августга қадар расмийлаштириш мумкин.