Сўнгги янгиликлар: Aloqabank

25 миллиардлик венчур фонд, "Колвир"га ўтиш ва янги процессинг маркази - "Алоқабанк"да 2021 йил якунлари
25 миллиардлик венчур фонд, "Колвир"га ўтиш ва янги процессинг маркази - "Алоқабанк"да 2021 йил якунлари

Bankers.uz нашри бугундан эътиборан "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилади. Биринчи мақоламиз АТ "Алоқабанк" тўғрисида бўлади.

Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди
Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди

28 декабрь куни АТ “Алоқабанк” навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади. Йиғилиш кун тартибида банкнинг 2021 йил иш фаолияти якунлари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш, банкнинг янги таркибда Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби масалалар бор. 

 

Алоқабанк янги процессинг марказини ишга туширди
Алоқабанк янги процессинг марказини ишга туширди

Ушбу марказ ишга туширилишининг ўзига хослиги, бундан буён банк мижозлари халқаро стандартларга тенг бўлган сифатли банк маҳсулотлари ва хизматларига эга бўлади. Алоқабанк янги процессинг маркази туширилиши муносабати билан мижозларнинг биринчи буюртма қилган халқаро картасини бепул тақдим этади.

Алоқабанк "Aloqa Ventures" венчур жамғармасини ташкил қилди
Алоқабанк "Aloqa Ventures" венчур жамғармасини ташкил қилди

Ҳозирда 25 млрд. сўм устав капитал билан ташкил этилаётган жамғарманинг устав капитали 2022 йилга бориб 80 млрд. сўмга етказилади. Венчур жамғарманинг асосий вазифаси ахборот технологиялари (IT) соҳасидаги ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди
Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча — 13 июль куни рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Тақдимотлар жараёнида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкига мижозлар учун барча хизматларни мужассамлаштирган ягона платформа яратиш, ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.