Сўнгги янгиликлар: Agrobank

Тошкент вилояти ҳокими банк вакилига тадбиркорга кредит ажратилмаётгани юзасидан босим ўтказди
28 май куни Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевга Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи тадбиркор банк филиалидан 10 млрд сўм кредит олиш бўйича муаммога дуч келаётгани бўйича мурожаат қилган. Бунга жавобан, вилоят ҳокими банк ходимига: "Сенга нима фарқи бор? Нима фарқи бор сенга? Шунақа даражада ичига кириб кетасизларми?", - дея жавоб берган. Шунингдек, тадбиркордан банк устидан прокуратурага ариза ёзиб беришини сўраган. Қонунан эса давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг банклар фаолиятига аралишиши тақиқланган.
Агробанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди
Агробанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди
"Агробанк" АТБ бош офисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Шахноза Жолдасова иштирок этди.
Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди
Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди
Лойиҳанинг жами қиймати 19,5 миллион Евро бўлиб, шундан 15,5 миллион Евролик қисми Агробанк томонидан молиялаштирилган. Куни кеча айнан Агробанк томонидан вилоятга уюштирилган пресс-тур давомида мазкур йирик лойиҳани бевосита жойида кўриш имконияти яратилди.
Агробанк янги — “Agromarkaz” ва “Agrozamin – O‘zimizniki” платформаси лойиҳалари тақдимотини ўтказди 
Агробанк янги — “Agromarkaz” ва “Agrozamin – O‘zimizniki” платформаси лойиҳалари тақдимотини ўтказди 
3 июнь куни Тошкент шаҳридаги Япон боғида “Агробанк” АТБ янги — “Agromarkaz” ва “Agrozamin – O‘zimizniki” платформаси лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Тақдимотда етакчи олимлар, илғор фермерлар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳага алоқадор ташкилотлар ва банк Бошқаруви, мутахассислари иштирок этишди.
Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди
Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди
Маълум қилинишича, "Агробанк" АТБ Олтинкўл филиали томонидан "Зарин-савдо" МЧЖга хом ашё 60 миллион сўм кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит маблағларини ўз вақтида тўламай келган.
Агробанк "Agroworld Uzbekistan 2022" кўргазмасида иштирок этди
Агробанк "Agroworld Uzbekistan 2022" кўргазмасида иштирок этди

Агробанк Ўзэкспомарказда ташкил этилган “Аgroworld Uzbekistan 2022” кўргазмасида ўз экосистема лойиҳалари билан иштирок этди. Хусусан, банк павильонида “AgroZamin” онлайн платформаси ва “Agrobooks” бренди остида янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда
Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда
Янги филиал Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 3-мавзе 74-уйда манзилида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, маълум қилишинишича у тўлиқ рақамли филиал сифатида фаолият юритади.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Агробанк ёшлари билан учрашди
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Агробанк ёшлари билан учрашди

10 январь, душанба куни “Агробанк” АТБ Бош офисида АҚШнинг Висконсин университети Бизнес мактаби докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Bankers.uz интернет-нашрининг бош муҳаррири Исмоил Туропов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Агробанк фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчи ходимлари ўқув курсини ташкил қилди
Агробанк фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчи ходимлари ўқув курсини ташкил қилди

Мазкур ўқув курси кўлами бўйича мамлакатдаги энг йирик лойиҳа бўлиб, бир вақтнинг ўзида республиканинг 13 та ҳудудида Агробанк вилоят бошқармаси биноларида замонавий жихозланган ўқув хоналарида бўлиб ўтади.

Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади
Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади

Форум доирасида Агробанк Россиянинг "Транскапиталбанк" и билан 22 млн. евро миқдоридаги молиявий келишувга эришган бўлса, БААнинг "Mashreqbank"и билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатлашган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 миллион АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш бўйича ҳамкорлик келишуви ва савдо кредитини тақдим этишга бош келишув имзолади.

Агробанк Жиззах вилоятига пресс-тур уюштирди
Агробанк Жиззах вилоятига пресс-тур уюштирди

Агробанк жорий йилнинг 1 ноябрь куни йирик қувватлар, замонавий ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлик мавзусида Жиззах вилояти Фориш туманида жойлашган "Basalt wool" МЧЖ корхонасига пресс-тур ташкил қилди. Корхона базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, мазкур пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Агробанкнинг молиявий кўмаги асосида иш юритадиган корхона фаолияти билан яқиндан танишди. 

Агробанк ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолади
Агробанк ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолади

Мазкур битим доирасида банк томонидан 10 млрд. сўм грант ажратилиши ҳамда ушбу маблағлар ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, соҳага оид мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш, янги инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш учун йўналтирилади.

“Agrobank Mobile” иловасида онлайн идентификация қилиш имконияти пайдо бўлди
“Agrobank Mobile” иловасида онлайн идентификация қилиш имконияти пайдо бўлди

Агробанк "MyID" билан ҳамкорликда банкнинг мобил иловаси - "Agrobank Mobile" орқали, FaceID технологияси ёрдамида жисмоний шахсларни онлайн идентификация қилишнинг такомиллашган ечимини йўлга қўйди. Мобил иловадаги кейинги янгиланиши билан, ушбу ўзгариш тез кунларда ишга туширилиши айтилмоқда.

Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш доирасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда
Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш доирасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда

Кредитлар лабораториялар ташкил этиш, ускуна ва техникалар, шунингдек, ўсимликлар ҳимояси хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган воситаларни сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади.

Агробанк ITFC томонидан “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк” сифатида эътироф этилди
Агробанк  ITFC томонидан “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк” сифатида эътироф этилди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом Тараққиёт Банки Бошқарув Кенгашининг 46 йиллик анжумани доирасида Ўзбекистонда мазкур йўналишда фаол иштирок этган молия муассасалари фаолияти ҳам юқори баҳоланмоқда. Шу жумладан, "Агробанк" АТБ ҳам қатор истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлик қилгани учун, ITFC томонидан "Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк" сифатида тақдирланди.

Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади
Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади

Яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан “Агробанк" АТБ бош офиси биносида банк жамоасининг бир нечта вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда фахрий ёрлиқларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотланганларга эсдалик нишонлари ва фахрий ёрлиқларни банк бошқаруви аъзолари топширишди.

«Агробанк» Фермерлар мактабининг афзалликлари хақида сўзлаб берди
«Агробанк» Фермерлар мактабининг афзалликлари хақида сўзлаб берди

Агробанкнинг ҳам бизнес, ҳам ижтимоий мақсадларини уйғунлаштирган "Фермерлар мактаби" лойиҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар учун мўлжалланган. Банк томонидан "Фермерлар мактаби" 5 та ҳудуд — Андижон, Тошкент, Самарқанд, Термиз ҳамда Нукусда Тошкент давлат Аграр университети ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Термиз филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўқув корпусларида ташкил этилган.