"Гуманитар вазиятни инобатга олган ҳолда, биз хорижий банклардаги афғон ҳисобларини блокдан чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз", - деди Мирзиёев Душанбеда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) юбилей саммитида сўзлаган нутқида.
Кобулда 4 сентябрь куни «Шаҳзода саройи» бозори — валюта айирбошлаш бўйича мамлакатдаги энг йирик майдонча ўз ишини қайта бошлади. Афғонистонда банк ва банкоматлар ҳам «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан кейин ёпилган эди. Кобулда банкларнинг бош бўлинмалари сентябрдан ўз ишини қайта бошлади. Аммо мамлакатда нақд пул ечиб олиш учун қўйилган чеклов (ҳафтасига 20 минг афғони ёки 200 доллар) туфайли одамлар банклар ёнида соатлаб навбат кутади.