Сўнгги янгиликлар: 2021

АҚШ долларининг расмий курси 2021 йил давомида 360 сўм 74 тийинга ошган
АҚШ долларининг расмий курси 2021 йил давомида 360 сўм 74 тийинга ошган

Ўзбекистонда АҚШ долларининг сўмга нисбатан рамий курси 2021 йил давомида 360 сўм 74 тийинга, ёки 3,44 фоизга ошган. Ўтган йил бошида курс 10 476,92 сўм бўлган бўлса, йил якунида 10 837,66 сўмни ташкил қилган. 2020 йилда ўсиш даражаси 10,2 фоизни, 2019 йилда эса 14,05 фоизни ташкил қилган эди.
 

Bankers.uz нашри Ўзбекистон банк тизимининг 2021 йил одамларини аниқлади
Bankers.uz нашри Ўзбекистон банк тизимининг 2021 йил одамларини аниқлади

Ўзбекистонда фаолият юритувчи тижорат банкларининг бошқаруви раисларига, шунингдек медиамаконнинг кўзга кўринган оммавий ахборот воситалари журналистларига, блогерларга ҳамда иқтисодий соҳа экспертларига кимларни 2021 йилда мамлакат банк тизимининг "Йил одамлари" сифатида эътироф этишини сўраб, мурожаат қилинди.

Молиявий саводхонлик подкастлари, ретро рекламалар, кобейджинг ва кобрендинг карталар — Туронбанкда 2021 йил якунлари
Молиявий саводхонлик подкастлари, ретро рекламалар, кобейджинг ва кобрендинг карталар — Туронбанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳасида туркум материалларнинг бу галгиси "Туронбанк" АТБ тўғрисида бўлади. 2021 йилда Туронбанк кичик бизнес вакилларига мўлжалланган "One Touch" технологиясини ишга туширди. UZCARD-МИР кобейджинг картаси, Mastercard, Tourist.uz компаниялари билан биргаликда кобрендинг карталарини тақдим қилди. Шунингдек, банк YouTube тармоғида "Молиявий саводхонлик" подкасти лойиҳасини йўлга қўйди. 

Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда йил якунлари
Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси "Асакабанк" АЖ тўғрисида бўлади. 2021 йилда банк бир қатор халқаро молия муассасалари билан ҳакорлик битимлари имзолади, турли нашрлар томонидан Ўзбекистоннинг турли номинациялардаги етакчи банки деб топилди. Mastercard билан турли акциялар ўтказди. Банкдаги шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида материалимизда ўқинг.

Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар, янги мобил илова, "Мендирман - Жалолиддин" сериалига ҳомийлик — Ориент Финанс банкда 2021 йил якунлари
Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар, янги мобил илова, "Мендирман - Жалолиддин" сериалига ҳомийлик — Ориент Финанс банкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси хусусий банклардан бири бўлган "Ориент Финанс банк" ХАТБ тўғрисида бўлади. Жорий йилда банк акциядорлари таркибида ўзгаришлар рўй берди, янги мобил иловасини тақдим қилди. Бир қатор спорт мусобақалари ва маданий тадбирларга ҳомийлик қилди. 

 
30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари
30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари

 "Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси Ўзбекистоннинг энг йирик банк "Ўзмиллийбанк" АЖ тўғрисида бўлади. Банк бу йил ШҲТ Банклараро бирлашмаси раиси бўлди, Solfy муддатли тўлов картасини жорий қилишини эълон қилди. Дубайда бўлиб ўтган Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг "Quality Achievements Award 2021" мукофоти совриндорига айланди. 

Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари
Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" туркум материалларнинг бу галгиси "Капиталбанк" АТБ ҳамда "Bank Apelsin" АЖ  тўғрисида бўлади. 2021 йилда Капиталбанк акциядорлари таркиби ўзгарди. Валюта биржасида маркетмейкер мақомини олди. Bank Apelsin эса банк лицензиясини қўлга киритди. 1 йил ичида фойдаланувчилари сони 5 баравар кўпайди. Банкдаги шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида материалимизда ўқинг.

Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталари, автокредит бозорида етакчилик, карта маҳсулотлари ва масофавий каналларни тайёрлаш – Tenge Bank'да 2021 йил якунлари
Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталари, автокредит бозорида етакчилик, карта маҳсулотлари ва масофавий каналларни тайёрлаш – Tenge Bank'да 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси "Tenge Bank" АТБ тўғрисида бўлади. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида банк соф фойдасини икки баробардан кўпроққа оширди. Тармоқлар географиясини кенгайтирди. Фронт офис ходимларини тўлиқ автоматлаштирди. Савдоларни автоматлаштириш орқали банк автокредитлар бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, жисмоний шахслар учун омонатларни ва SWIFT ўтказмаларини ривожлантирди.

 

"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари
"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ тўғрисида бўлади. 2021 йилда банк юридик ва жисмоний шахслар учун мобил иловаларни янгилади, ўз процессинг марказига эга бўлди. Банкда юридик шахслар учун алоҳида алоқа маркази канали иш бошлади. Банкдаги шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида материалимизда ўқинг.

 

Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари
Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Трастбанк" ХАБ тўғрисида бўлади. Бу йил Трастбанк бир қатор янгиликларни тақдим этди. Бухорода янги филиал очди, банк хизматлари марказлари сонини 96 тага етказди. Исломий дарча ташкил этиш бўйича амалий ҳаракат қилди. Халқаро исломий молия муассасаларидан умумий миқдори 25 млн. долларлик маблағ жалб қилди. 

 

Янгиланган алоқа маркази, такомиллаштирилган мобил илова, бир неча йирик битимлар — Қишлоқ қурилиш банкда 2021 йил якунлари
Янгиланган алоқа маркази, такомиллаштирилган мобил илова, бир неча йирик битимлар — Қишлоқ қурилиш банкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ тўғрисида бўлади. Бу йил Қишлоқ қурилиш банк бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк филиалларини яна биттага кўпайтирди, алоқа марказини янгилади. Шу билан бирга бир қатор хорижий банклар билан турли миқдорда кредит ажратиш бўйича битимлар тузди. 

 
Молиявий зарар, муаммоли кредитлар ва банк асосий "эгаси"нинг ўзгариши — "Савдогарбанк"да 2021 йил якунлари
Молиявий зарар, муаммоли кредитлар ва банк асосий "эгаси"нинг ўзгариши — "Савдогарбанк"да 2021 йил якунлари

2021 йил якунлари туркум материалларининг навбатдагиси ноябрь ойида асосий таъсисчиси ўзгарган, II чорак якунларидан бери зарарда ишлаб келаётган чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки тўғрисида бўлади.

Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари
Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Ипак Йўли" АИТБ тўғрисида бўлади. Бу йил "Ипак Йўли" банки бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк бу йил республика бўйича 17-филиалини Бухоро шаҳрида очди, фаол маркетинг сиёсатини олиб боришда давом эти. Шу билан бирга бир қатор халқаро молия ташкилотларидан турли миқдорда кредит линиялари жалб қилди.

20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари
20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз "Давр банк" ХАТБ тўғрисида бўлади. Давр банк бу йил бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлади. Хизматлар бозорини республика бўйлаб кенгайтирди, янги мобил илова ишлаб чиқди. Акцияларининг қарийб 50 фоизи битта жисмоний шахс қўлида тўпланди. 

 

 

30 йиллик юбилей, янги раис ва ўринбосарлар ҳамда хорижий кредит линиялари — Hamkorbank'да 2021 йил якунлари
30 йиллик юбилей, янги раис ва ўринбосарлар ҳамда хорижий кредит линиялари — Hamkorbank'да 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз ЧЭКИ "Hamkorbank" АТБ тўғрисида бўлади. Бу йил Hamkorbank бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк бу йил ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлади. Республика бўйича 47-филиали, Миробод филиалини очди ва у мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Бир қатор халқаро молия ташкилотларидан турли миқдорда кредит линиялари жалб қилди.

 

 

Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари
Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз "Asia Alliance Bank" АТБ тўғрисида бўлади. Бу йил Asia Alliance Bank'да бир қатор ўзгаришлар бўлди. Йил ўртасида банк қайтадан хусусийлаштирилди, банкка янги раис тайинланди, куз ўрталарида эса банк ўзининг янги мобил иловасини тақдим қилди.

25 миллиардлик венчур фонд, "Колвир"га ўтиш ва янги процессинг маркази - "Алоқабанк"да 2021 йил якунлари
25 миллиардлик венчур фонд, "Колвир"га ўтиш ва янги процессинг маркази - "Алоқабанк"да 2021 йил якунлари

Bankers.uz нашри бугундан эътиборан "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилади. Биринчи мақоламиз АТ "Алоқабанк" тўғрисида бўлади.