logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Андижонда "Испания банки" вакили ушланди

Андижонда "Испания банки" вакили ушланди

Андижонда "Испания банки" вакили ушланди

photo_2021-10-05_16-38-06

Фото: "Prokuratura Departamenti" телеграм канали

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. фуқаро О.га ўзини гўёки Испания давлатида фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили сифатида таништириб, унга тадбиркорлик фаолияти учун мазкур банкдан 200 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 6 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, фуқаро О.К. муқаддам фуқаролар К. ва Қ.нинг ҳам шу йўсинда 21 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги firibgarlik
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй