Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқ банки Кузатув кенгаши янги тартибда сайланди

Халқ банки Кузатув кенгаши янги тартибда сайланди

Халқ банки Кузатув кенгаши янги тартибда сайланди

6 апрель куни АТ "Халқ банк" акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Умумий йиғилишда Халқ банкининг янги таркибда Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Xalq banki (11)

Фото: Халқ банки

Банк акциядорларининг умумий йиғилиши ушбу масалани муҳокама қилиб, АТ “Халқ банк” Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат қуйидаги таркибда сайлаган:

  • Ишметов Тимур Аминджанович - Молия вазири;
  • Бобоев Адиз Музафарович - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;
  • Ибрагимов Джамол Камилович – Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бошқарма бошлиғи ўринбосари;
  • Зайнутдинов Сирожиддин Сайфутдинович – мустақил аъзо, Россиянинг "Группа ИЛИМ" АЖнинг Ички аудит бўйича вице-президенти;
  • Кайзер Насим – мустақил аъзо, БААнинг "Sustaining Sustainability" компанияси раҳбари;
  • Тарон Ваганович Ганджалян – мустақил аъзо, Нидерландиянинг "Links Analytics" компанияси Бошқарувчи директори, 2019 йил декабрдан бошлаб Ипотека-банкда консультант;
  • Роджер Томсон – мустақил аъзо, Британиянинг Akinn Group консалтинг компаниясининг Бошқарувчи директори.

Қайд этиш керакки, Кузатув кенгаши таркибидан 2020 йил декабрида сайланган, Москвадаги Британия бизнес маркази ижрочи директори ҳамда Россия-Британия савдо палатаси Кузатув кенгаши аъзоси Стюарт Лоусон чиқарилган. Стюарт Лоусон 36 йиллик банк тажрибасига эга, шундан 16 йили Россия банкларида Бош директор/Бошқарув раиси сифатида фаолият юритган. У Citi ва HSBC банкларининг Россиядаги операцияларини бошқарган ва 2009 йилгача тўрт йил давомида Россия Марказий банки, Банклар ассоциацияси ва Молия вазирлиги томонидан Россиянинг етакчи банкирларидан бирига номзод қилиб кўрсатилган. У йирик Ғарб банклари ҳамда рус банкларини инқироз шароитида бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки Кузатув кенгашига 2020 йил июлдан бери Тимур Ишметов раислик қилиб келади.

Шунингдек, умумий йиғилишда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган банкнинг 2022 йил учун Бошқарув фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (KPI) ни тасдиқлаш қарори қабул қилинди. Қарор билан банк Бошқаруви зиммасига KPI бажарилиши бўйича чораклик ҳисоботларни Кузатув кенгашига тақдим қилиш юклатилган.

Шу билан бирга, ушбу йиғилишда қуйидаги таркибда банк Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги сайланди:

  • Сабиров Назимжон Мадаминович – Молия вазирлигида департамент директори;
  • Сайфутдинов Шерхон Сафарбаевич – Молия вазирлигида бўлим бошлиғи;
  • Хабибуллаев Сардор Алишер ўғли – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида бўлим бошлиғи.

 

Теги Xalq bank Kuzatuv kengashi