Асосий/Сўнгги янгиликлар/Савдогарбанк Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди

Савдогарбанк Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди

Савдогарбанк Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди

15 апрель куни "Савдогарбанк" АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Савдогарбанкнинг янги таркибда Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

savdogarbank_2.jpg

Фото: Савдогарбанк

Банк акциядорларининг умумий йиғилиши ушбу масалани муҳокама қилиб, “Савдогарбанк” АТБ Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат қуйидаги таркибда сайлаган:

  • Мамажонов Иқбол Икромович - "Ўзмиллийбанк" АЖ Бошқарувчи директори;
  • Цой Ирина Петровна - "Ўзмиллийбанк" АЖ Бошқарув раиси маслаҳатчиси;
  • Раджапов Мирнодим Мирзахитович - "UzbekLeasing International А.О." ҚК АЖ мониторинг ва хатарлар бўлими менеджери;
  • Ҳайдаров Нодир Уткурович - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўқув маркази раҳбари;
  • Шахабутдинова Муаттар Зиятходжаевна - “DEPO MALL” МЧЖ ижрочи директори;
  • Вафаев Дилшод Нарбаевич - “Jizzax Poultry” ҚК Бош директори;
  • Халпаев Илхом Исломович - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари вазифасини бажарувчи;
  • Муслимов Дилшод Нарзуллаевич - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК Уй-жой коммунал хўжалиги, йўл транспорт, аграр, ахборот-коммуникация технологиялари ва енгил саноат соҳасидаги лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
  • Солиев Мирзажон Комилович - "Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш" жамоат фонди ННТ бош бухгалтери.

Юқоридаги рўйхатда келтирилган Банк Кузатув Кенгаши аъзоларининг охирги 3 таси янги аъзо ҳисобланишади ва амалдаги тартибларга кўра, уларнинг номзодлари Марказий банк билан келишилганидан сўнг лавозимга киришиши белгилаб қўйилган.

Янгиланган таркибдаги Кузатув кенгашидан қуйидаги аъзолар чиқариб ташланган:

  • Ким Федор Николаевич - Ким Федор Николаевич - “MEGASTRATA PTE. LTD.” Компанияси вакили. Федор Ким вакили ҳисобланган “MEGASTRATA PTE. LTD.” аввалги даврда Савдогарбанкнинг йирик акциядорларидан бири бўлган. Сингапурдан рўйхатдан ўтган компания Мираброр Усмоновга алоқадор эканлиги айтилади.
  • Насиров Халик Санжарович - “GAZSTROYSPECSERVICE” МЧЖ ҚК директори. Халик Насиров Савдогарбанкнинг 99,3 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Рауф Камилджанов муассислигидаги компания раҳбари.
  • Мирзуфаров Миразиз Мирахсанович - "Ark-Buloq Karvonsaroyi" маъсулияги чекланган жамияти молиявий масалалар буйича директор ўринбосари.

savdogarbank-kuzatuv_kengashi_15042022.png

Аввалроқ - жорий йил февраль ойида Рауф Камилджановнинг Савдогарбанкдаги улуши қарийб 100 фоизга етганлиги, январь ойида эса банкка Аброр Мухамедханов бошқарув раиси этиб тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Савдогарбанк 2022 йил 1-чоракни 3,9 миллиард сўм соф фойда билан якунлаган.

Теги Rauf Kamildjanov Savdogarbank Kuzatuv kengashi