Асосий/Сўнгги янгиликлар/Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

plastik karta firibgarlik

Иллюстратив фото: Getty Images

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар маҳкамаси томонидан киритилган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори — Ички ишлар вазирлиги билдиришича 2020 йилда банк пластик карточкаларидан ва банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларининг ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 965 та ва 2021 йилда 1601 та мурожаатлар келиб тушган.

2021 йил давомида банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 610 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, фуқароларга 4 млрд. 495,5 млн. сўм зарар етказилган.

Қонун лойиҳасига кўра эндиликда электрон тўлов тизимлар ёки ахборот технологияларига уланган ҳолда банк пластик карталаридан пул ўғирлаш жиноятларига жазо кучайтирилиш кўзда тутилмоқда.

Бу каби жиноятларга Жиноят кодекси 168-моддасининг учинчи қисмига ва 169-моддасининг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасида қабул қилинган қонун Сенатга юборилади. Парламент Юқори палатаси маъқуллагач ва Президент томонидан имзолангач қонун кучга киради.