Асосий/Сўнгги янгиликлар/Рақамли молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартлари белгиланди

Рақамли молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартлари белгиланди

Рақамли молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартлари белгиланди

photo_2022-01-11_12-25-57

Фото: Шоакбар Давиров / Bankers.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 27 ноябрдаги 28/4 - сон қарори билан "Рақамли молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартлари" белгиланди

Бугунги кунда рақамли молиявий хизматларнинг турлари ва улардан фойдаланаётган истеъмолчилар сони ортиб бормоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси истеъмолчилар томонидан рақамли молиявий хизматлардан фойдаланилишини янада кенгайтириб, уларнинг муҳим афзалликларини кўрсатиб берди.

Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг рақамли хизматлардан фойдаланишда хавфсизлигини таъминлаш учун бартараф этилиши зарур бўлган бир қанча хатарларни камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан кредит ва тўлов ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга бўлган рақамли молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш стандартлари тасдиқланди.

Ушбу стандартларда рақамли молиявий хизматлар тушунчаси, истеъмолчиларга тақдим этиладиган хизматлар бўйича ахборотларнинг минимал ҳажми, уларни тақдим этиш қоидалари ва тартиби, шунингдек, мазкур хизматларни кўрсатишда фойдаланиладиган дастурий таъминотга қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, мазкур стандартларнинг амалиётга татбиқ этилиши:

  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
  • тақдим этилаётган хизматлардан истеъмолчиларнинг тўлақонли хабардор эмаслиги ва уларни тушуниб етмаслиги натижасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда учинчи шахслар томонидан фирибгарлик ва/ёки адолатсиз амалиётлар бажарилишининг олдини олиш;
  • рақамли молиявий хизматлардан фойдаланишда истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтиришга хизмат қилади.

Стандартларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳаволадаги файлда танишишингиз мумкин.

Теги raqamli xizmatlar