Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк "KIA" автомобилларини сотиб олувчилар учун махсус акция эълон қилди

Асакабанк "KIA" автомобилларини сотиб олувчилар учун махсус акция эълон қилди

Асакабанк "KIA" автомобилларини сотиб олувчилар учун махсус акция эълон қилди

"Асакабанк" АЖ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган "KIA" автомобилларини кредит эвазига сотиб олмоқчи бўлганлар учун акция эълон қилди. Бу ҳақида банк Чакана бизнес департаменти директори Бекзод Тангматов ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

photo_2022-05-19_18-04-45

Фото: Асакабанк

Хусусан, кредит шартларидан бирида автомобил нархининг ярмини тўлаб, қолган ярми учун бир йиллик фоизсиз кредит расмийлаштириш имконияти ҳам кўзда тутилганлиги айтилган.

Bankers.uz вакили ушбу акциянинг батафсил шартлари билан қизиқди. Унга кўра жорий йил 20 майдан 30 июнга қадар KIA автомобилларини қуйидаги шартларда автокредит эвазига харид қилиш мумкин бўлади:

Аннуитет    Кредит муддати
1 йил 2 йил 3 йил 4 йил 5 йил
Бошланғич бадал 30% дан - 17,0% 19,0% 21,0% 23,0%
Бошланғич бадал 40% дан - 15,0% 17,0% 20,0% 22,0%
Бошланғич бадал 50% дан 0,0% 12,0% 15,0% 18,0% 20,0%

 

Дифференциал
 
  Кредит муддати
1 йил 2 йил 3 йил 4 йил 5 йил
Бошланғич бадал 30% дан - 18,0% 20,0% 23,0% 24,0%
Бошланғич бадал 40% дан - 16,0% 19,0% 21,0% 23,0%
Бошланғич бадал 50% дан 0,0% 13,0% 16,0% 19,0% 21,0%

KIA Uzbekistan компаниясининг раcмий сайтида айтилишича, кредит фоизлари учун бундай шартлар, автомобил сотувини янада рағбатлантириш эвазига "Асакабанк" АЖ таклифига кўра, сотувчи компания томонидан имтиёзли фоиз харажатларни қоплаб бериш шарти билан амалга оширилмоқда.

Теги avtokredit KIA Asakabank