Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ижтимоий тармоқларда жуда кўп фойдаланувчилар ўз пластик картасидаги маблағлар ечиб олингани ҳақида ёзишмоқда

Ижтимоий тармоқларда жуда кўп фойдаланувчилар ўз пластик картасидаги маблағлар ечиб олингани ҳақида ёзишмоқда

Ижтимоий тармоқларда жуда кўп фойдаланувчилар ўз пластик картасидаги маблағлар ечиб олингани ҳақида ёзишмоқда

Соцсет скриншот

Facebook ижтимоий тармоғидаги постлар ва изоҳлардан скриншот 
Коллаж: Bankers.uz

Сўнгги кунлар давомида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз телефон рақамларига пластик карталаридан пул ечиб олингани борасида смслар келаётгани ҳақида юзлаб постлар жойлаштиришмоқда. Хусусан, сўнгги 3 кунда бу каби ҳолатлар бўйича Facebook ижтимоий тармоғида 20 га яқин пост ёзилган, уларга минглаб фойдалнувчилар уларда ҳам шу каби ҳолат бўлганлиги ҳақида изоҳлар қолдиришган.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти пул маблағлари уларнинг анчадан бери фойдаланилмаётган ёки аллақачон муддати ўтган пластик карталаридан ечиб олинганлигини таъкидлашган. Шу билан бирга, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, хизмат кўрсатувчи банкка қўнғироқ қилиб кўришганини, бироқ банк алоқа (колл) марказидан вазият бўйича аниқ жавоб ололмагани ҳақида ёзишган.

Bankers.uz ушбу ҳолат борасида тушунтириш беришини сўраб бир нечта тижорат банклари, шунингдек Марказий банк масъуллари билан боғланишди. Уларнинг маълум қилишича, бу вазият жисмоний шахс — банк мижозининг идентификация қилиш, хусусан амалдаги меъёрий ҳужжат талабларига кўра ЖШШИР рақамини аниқлаш имкони бўлмагани боис, унинг картасидаги маблағ "ҳаракатсиз" (спящий) ҳисобрақамга олингани билан боғлиқлигини айтишди.

Марказий банк айттан меъёрий ҳужжат бу - 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191 - сонли "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қабул қилинган президент фармони бўлиб, унга кўра, 2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, мазкур фармонда ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши айтилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди, дейилган.

Марказий банк мазкур ҳолатда ҳамма банк ҳам ишни  тўғри ташкил қилмагани, айрим банклар мижозларни топишга ҳаракат қилмай, ёппасига уларнинг муддати ўтган ёки ишлатилмай турган карталаридаги маблағларни "ҳаракатсиз" ҳисобрақамга олиб ўтганлиги натижасида келиб чиққан бўлишини ҳам инкор қилмади.

Bankers.uz ижтимоий тармоқда ушбу вазият билан боғлиқ оммавий "норозилик" постларига тезроқ жавоб бериш лозимлигини эслатган ҳолда, тегишли банклардан расмий тушунтириш кутиб қолади.

Теги facebook plastik karta