Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

image_2021-12-25_19-50-45

"Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ("Ўзмиллийбанк") негизида "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими ташкил этилади.

Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисоб варақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

"Азия – Инвест Банк" АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россиядаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган учинчи тўлов тизими — United Fintech раҳбарияти билан бўлган учрашувда "Qulay Pul" МЧЖ муассислари чет элдан пул ўтказмаларини амалга ошириш режалари ҳақида айтиб ўтган эди

Теги ozmilliybank NBU muhojir