Асосий/Сўнгги янгиликлар/Шерзод Шерматов Алоқабанк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

Шерзод Шерматов Алоқабанк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

Шерзод Шерматов Алоқабанк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

Жорий йил 28 декабрь куни АТ «Алоқабанк» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда акциядорлар номидан қатнашувчилар масофадан электрон овоз бериш хизмати орқали иштирок этдилар

Умумий йиғилишда АТ “Алоқабанк”нинг янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2021 йил 6 декабрда УМ-05/03-922-сонли, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (2021 йил 2 декабрдаги F-04/53-сонли), “Ўзбектелеком” АК (2021 йил 2 декабрдаги 27-01-18/5326-сонли) ҳамда “Электромагнит мослашуви маркази” ДУК томонидан (2021 йил 6 декабрдаги 3241/0508-сонли) хат билан АТ “Алоқабанк”ка мурожаат қилиб, Банк Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш мақсадида, АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзолигига сайланиши учун қуйидаги тегишли номзодларини тавсия этишган.

Банк акциядорларининг умумий йиғилиши ушбу масалани муҳокама қилиб, АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат қуйидаги таркибда сайлаган:

 

  • Шерматов Шерзод Хотамович – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;
  • Ишанходжаев Асрор Асланович – Алоқа ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси Республика кенгаши раиси;
  • Мансуров Рустам Пулатович – “Электромагнит мослашув маркази” ДУК бошлиғи;
  • Хасанов Назиржон Набижанович – “Ўзбектелеком” АК Бош директори;
  • Юлдашев Фахриддин Туракулович – “Nano lizing kompaniyasi” МЧЖ Бош директори;
  • Умаров Олимжон Мухамаджанович – жисмоний шахс;
  • Джуманазаров Юнусбек Рахимбаевич – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент директори;
  • Джурабаев Аббос Адилович – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари-бўлим бошлиғи;
  • Хайтметов Рустам Махкамджанович – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бухгалтери.

Алокабанк қарори

Алоқабанк акциядорлар умумий йиғилиши қароридан кўчирма

Маълум бўлишича, янги сайланган Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш рўй берган - кенгаш раиси, собиқ Бош вазир маслаҳатчиси, АКТ вазири лавозимида ишлаган Шуҳрат Садиковнинг кенгаш таркибидан чиқарилган.

АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши йиғилишининг қарори билан Кузатув кенгаши аъзолари таркибидан банк Кузатув кенгаши раиси ва унинг ўринбосари овоз бериш йўли билан сайланиши кўрсатилган. Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов банк кузатув кенгаши раиси сифатида сайланган.

Ш.Шерматов

Шерзод Шерматов.
Фото: АКТ вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 ноябрь куни Президент фармонига асосан, Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди. У 2017−2018 йилларда ушбу вазирликни бошқарган, охирги уч йил эса, халқ таълими вазири лавозимида ишлаган.

Теги aloqabank shermatov Kuzatuv kengashi