logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Капиталбанк акциядорлари таркибида ўзгариш рўй берди

Капиталбанк акциядорлар таркиби ўзгарди

Капиталбанк акциядорлари таркибида ўзгариш рўй берди

Kapitalbank

Фото: yandex.uz

"Капиталбанк" АТБ акциядорлар таркибида ўзгариш рўй берди. О.Турсунов банкдаги улушини 50 фоизгача оширди.

"Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларига кўра, биржадан ташқари амалга оширилган савдо 29 октябрь куни бўлиб ўтган.

Шу вақтга қадар "Капиталбанк" АТБнинг 15,90 фоиз оддий акцияларига эгалик қилувчи Ойбек Турсунов молиявий муассасанинг 112 490 703 дона оддий акциясини сотиб олди. Ҳозирда тадбиркор 164 927 890 дона оддий акция билан банкнинг қарийб 50 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Корпоратив ахборот ягона порталига 1 ноябрь санаси билан жойланган ахборотга кўра, Турсунов Ойбек Батирович "Капиталбанк" АТБнинг аффилланган шахслар рўйхатига киритилган. Ойбек Батирович харид қилган банкнинг 112 490 703 дона оддий акциялари сотувчиси "Promadik Invest" МЧЖ бўлиб, корхона 1 ноябрдаги ахборотга кўра, "Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслар рўйхатидан чиқарилган. Устав фонди 3,2 млрд. сўм бўлган "Promadik Invest" МЧЖнинг 93,40 фоиз улуш билан таъсисчиларидан бири Турсунов Ойбек Батирович ҳисобланади.

Шунингдек, Капиталбанкнинг аффилланган шахслар рўйхатидан "Pro Mik Technology" МЧЖ ҳамда банкнинг Бошқарув Раиси собиқ ўринбосари, ҳозирда Капиталбанк муассислигида ташкил қилиган Apelsin банк Бошқарув раиси С.Гимадиев ҳам чиқарилган. Улар ўрнига банкнинг қарийб 50 фоиз устав капиталига эгалик қилувчи Турсунов Ойбек Батирович ҳамда "Bank Apelsin" АЖ қўшилган.

 

Теги aksiyador bank Apelsin Kapitalbank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй