Асосий/Сўнгги янгиликлар/Кредитларнинг мақсадсиз сарфланиши бўйича бир неча ҳолатлар маълум қилинди

Кредитларнинг мақсадсиз сарфланиши бўйича бир неча ҳолатлар маълум қилинди

Кредитларнинг мақсадсиз сарфланиши бўйича бир неча ҳолатлар маълум қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган навбатдаги бир нечта ҳолатлар маълум қилинди.

Bosh prokuratura departament

Хусусан, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари Р. ҳамда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Я. исмли фуқаролар ўз МЧЖсига “Лимончилик фаолиятини ривожлантириш учун замонавий иссиқхона ташкил этиш” мақсадида банк филиалидан ажратилган 1,6 млрд. сўм кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “П.Д.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва бошқалар, бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш учун ажратилган 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Марҳамат туман бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “D.I.” МЧЖ раҳбари З.О. ва бошқалар тикув дастгоҳлари ва матолар сотиб олиш учун ажратилган 1,1 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.T.” МЧЖ раҳбари С.Т. ва бошқалар банкнинг Каттақўрғон филиалидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил этиш учун ажратилган 800 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги prokuratura talon-toroj