logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Аслида ҳеч қандай қиймати йўқ бўлган 1 000 000 АҚШ долларлик купюрани 40 000 АҚШ долларига пуллаётган фирибгарлар қўлга тушди

Аслида ҳеч қандай қиймати йўқ бўлган 1 000 000 АҚШ долларлик купюрани 40 000 АҚШ долларига пуллаётган фирибгарлар қўлга тушди

Аслида ҳеч қандай қиймати йўқ бўлган 1 000 000 АҚШ долларлик купюрани 40 000 АҚШ долларига пуллаётган фирибгарлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Н. ва И.П.лар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 (бир миллион) АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани фуқаро У.га 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

photo_2021-09-15_11-52-01

Фото: https://t.me/Department_uz

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

unnamed

Фото: 1 000 000 АҚШ долларлик купюра, фото интернет тармоғидан

Теги prokuratura firibgarlik
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй