Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

Сбербанк Ўзбекистон карталарига рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

Россиянинг Сбербанки 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистондаги банк карталарига пул ўтказмалар бўйича коммисиясини бекор қилишини маълум қилди.

sberbank-onlai-n-poluchil-samuyu-dolgozhdannuyu-funktsiyu-8.jpg
 
Фото: akket.com

"Сбербанк Онлайн" мобил иловаси орқали телефон рақамга ёки карта рақамга пул ўтказмаси (P2P) амалга оширилганда, Россия банки ўтказмадан комиссия ундирмайди.

Сбербанк картасидан Ўзбекистонга кунига 50 минг рублгача, Қирғизистонга эса 150 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади. 

Ойлик лимит Ўзбекистон учун 600 минг рублни, Қирғизистон учун эса 1,5 млн рублни ташкил этади.

Ҳозирда "Сбербанк Онлайн" иловаси орқали пул ўтказмаларида Россия банки томонидан 3000 рублгача бўлган ўтказмалар учун 1% миқдорида, 3000 рублдан кам бўлган ўтказмалар учун 30 рубл миқдорида банк комиссия олинади.

Сбербанк комиссиясиз пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистоннинг 5 та тижорат банки — Агробанк, Универсалбанк, Hamkorbank, Халқ банки, Ориент Финанс банк билан ҳамкорлик қилади.

Пул ўтказмаларидан комиссия олинмаслиги банк ушбу хизматни текинга кўрсатади дегани эмас. Ушбу ҳолатда банклар рублни сотиш ва сотиб олишдаги фарқ натижасида юзага келадиган маржа орқали даромад олади. Шуҳрат Қурбонов ёзганидек, "Энди пул ўтказмаси учун жўнатувчи эмас, пулни олувчи тўлайди". Юқоридаги банклар орасида рубл курси энг мақбули Халқ банкида. Банк 1 рубл учун 174 сўм 6 тийин таклиф қилмоқда. Қолган банкларнинг пул ўтказмалари учун рубл курси қуйида келтирилган:

  • Агробанк - 186,37 сўм;
  • Универсалбанк - 175 сўм;
  • Hamkorbank - 180 сўм;
  • Ориент Финанс банк 188 сўм.