Асосий/Сўнгги янгиликлар/Савдогарбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади

Савдогарбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади

Савдогарбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади

Savdogarbank

Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки 27 декабрь куни акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда молия муассасаси Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қолдирди.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар қўйилган:

  1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  3. Банк Бошқаруви раисини тайинлаш.
  4. Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш 26 декабр куни соат 11-00да Тошкент Саид Барака кўчаси 78-уйда жойлашган Савдогарбанк биносида ўтказилади.

Аввалроқ, Савдогарбанк акцияларининг назорат пакети Рауф Камилджанов томонидан сотиб олингани хабар қилинган эди.

Савдогарбанкнинг амалдаги Кузатув кенгаши таркиби билан бу ерда танишишингиз мумкин!

 

Теги aksiyador Savdogarbank