Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Ўзсаноатқурилишбанк Кенгашининг 16 май кунги йиғилиши баённомасига кўра, Гултураев Шохпур Негматуллаевич банк Бошқарув раиси ўринбосари, Бошқарув аъзоси этиб тайинланди.

photo_2022-05-19_14-04-55.jpg

Йиғилиш баённомасида мазкур номзод тегишли бош вазир ўринбосари бимлан келишилгани таъкидланган. Ш. Гултураев ушбу лавозимда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш йўналишига раҳбарлик қилиши кўзда тутилган. 

Шохпур Гултураев — 1989 йилда туғилган, 2010 йилда Тошкент молия институтини, 2013 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Эл-юрт умиди жамғармаси стипендияси асосида 2021 йилда "Brunel University London"да MBA дастурини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда банкнинг Юнусобод филиалида 2-тоифали мутахассис лавозимида бошлаган. У 2018 йилдан бери департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, мавжуд тартибга кўра, Ш.Гултураев номзоди Марказий банк билан келишилгандан сўнг, у лавозим мажбуриятларини бажаришга киришиши мумкин.