logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/S&P Ўзбекистон банк секторининг юқори даражада рентабеллигини прогноз қилмоқда

S&P Ўзбекистон банк секторининг юқори даражада рентабеллигини прогноз қилмоқда

S&P Ўзбекистон банк секторининг юқори даражада рентабеллигини прогноз қилмоқда

S&P Global

Фото: worldipreview.com

S&P Global Ratings агентлигининг прогнозига кўра, Ўзбекистон банк сектори рентабеллиги юқори даражада қолади. Тегишли маълумотлар рейтинг ташкилотининг "Кучли рақобат ва катта миқдордаги муаммоли кредитларга қарамай, Ўзбекистон банкларининг рейтинглари бўйича прогнозлар - "Барқарор" сарлавҳали янги ҳисоботида эълон қилинган.

"Биз Ўзбекистон банк секторининг рентабеллик кўрсаткичлари тижорат кредитини фаол ривожлантиришда давом эттираётган ва паст маржали давлат лойиҳаларига кредит бериш улушини камайтираётган йирик давлат банкларининг рентабеллигини ошириш билан таъминланишини кутяпмиз", - дея қайд этилади ҳисоботда.

S&P хусусий банкларнинг рентабеллиги давлат банклари билан рақобатнинг кучайиши ва фоиз ставкаларининг пасайиши туфайли босим остида қолиши мумкин деб ҳисоблайди.

"Тижорат кредитлаш сегментида таваккалчиликка асосланган рентабелликнинг ошиши банкларни чакана кредит портфелини ва нодавлат компанияларга кредит бериш ҳажмини оширишда давом этади",-дейилган S&P ҳисоботида.

 

Теги reyting agentligi reyting standardandpoors
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй