Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк ходими Капиталбанк Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланмоқда

Асакабанк ходими Капиталбанк Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланмоқда

Асакабанк ходими Капиталбанк Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланмоқда

Асакабанк Лойиҳа офиси раҳбари Исмаилов Сардор Самидуллаевич "Капиталбанк" АТБ Кузатув кенгашининг 19 майдаги йиғилиши баённомасига асосан, Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланмоқда.

photo_2022-05-20_18-44-58

Сардор Исмаилов ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Эмирсалиев Тимур Шевкетовичнинг ўрнини эгаллайди. Тимур Эмирсалиевнинг қайси лавозимга ўтгани бўйича маълумот берилмаган.

photo_2022-05-20_19-44-53.jpgФото: Асакабанк

Сардор Исмаилов - 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида иқтисодиёт бўйича бакалаврни, 2009 йилда шу университетда магистрни тамомлаган. 2015 йилда Chapman университетида MBA дастурини тугатган. 2020 йилда у олий тоифа раҳбарларини ривожлантириш дастури доирасида Россиянинг Сбер университетини тугаллаган. 2022 йилда London Busines School'да таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда OSIYOMEDIKA МЧЖ компаниясида бош бухгалтер ўринбосари, маркетинг бўйича менежер лавозимида бошлаган. 2010-2013 йилларда Марказий банк тизимида фаолият олиб борган. 2015-2017 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар С. Исмаилов Асакабанк Бош офиси Лойиҳа офиси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Мавжуд тартибга кўра, Сардор Исмаилов номзоди Марказий банк билан келишилиши лозим. Шундан сўнг, у лавозим мажбуриятларини бажаришга киришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Капиталбанк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан, 14 апрел куни банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган Маркевич Кирилл Игоревич, ушбу лавозимга тасдиқланмаган эди.

Теги Asakabank Kapitalbank