Асосий/Сўнгги янгиликлар/Валюта биржасида Россия рубли билан ҳам битимлар тузилиши бошланди

Валюта биржасида Россия рубли билан ҳам битимлар тузилиши бошланди

Валюта биржасида Россия рубли билан ҳам битимлар тузилиши бошланди

valbirja

24 март, пайшанба куни Республика валюта биржасида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари ўтказилди. Бугунги савдоларда умумий ҳажми 80 млн. Россия рублидаги битимлар тузилди, деб хабар бермоқда ЎзРВБ.

2021 йил 3 август куни ЎзРВБ томонидан валюта бозори иштирокчиларига қўшимча савдо имкониятларини яратиш мақсадида Россия рубли/сўм ва Хитой юани/сўм валюта жуфтликлари бўйича савдолар йўлга қўйилганлиги маълум қилинган эди. Мазкур валюта жуфтликлари бўйича савдолар иштирокчилари 2022 йил 31 майга қадар битимлар бўйича воситачилик мукофоти тўлашдан озод этилган.

Бугунги савдолар "Rhombus" платформасида Т+1 режимида узлуксиз икки томонлама “метчинг” савдо усули бўйича "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ўтказилди.

Ривожланиш стратегиясини амалга ошириш доирасида, ЎзРВБ биржа бозори иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, биржа инструментлар қамровини янада кенгайтириш бўйича барча зарур чораларни амалга оширишни режалаштирган.

Теги rubl birja valyuta