logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади

Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади

Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади

Бугун давом этаётган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида "Пойтахт-банк" АЖ хусусийлаштирилиши юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Экспобанк (Россия) ўртасида келишув меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, банкни хусусийлаштириш борасида кейинги қадамлар белгилаб олинди.

photo_2021-09-30_12-34-15

Фото: Ўзбекистон иқтисодий форуми телеграм канали

"Экспобанк" АЖ 1994 йилда универсал банк сифатида ташкил топган. Банк расмий сайтидаги маълумотларга кўра, банк корпоратив сегментда, молия бозорида муваффақиятли ишлайди, автокредитлар, классик чакана савдо сегментларида, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесда фаол иштирок этади. Активларни сотиб олиш ва консолидациялаш бўйича битимларни амалга оширишда катта тажрибага эга.

Банкнинг йирик шаҳарларда 50 дан ортиқ банк офислари очилган: Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Кемерово, Курск, Воронеж, Брянск, Орел, Белгород, Екатеринбург, Перм, Уфа, Красноярск, Сургут, Владивосток, Хабаровск, Петропавловск-Камчатский ва Южно Сахалинск.

2020 йил якунларига кўра “Экспобанк” МЧЖ Россия Федерациясининг тижорат банклари активлари бўйича рейтингида 52-ўринни эгаллаб, унинг:

  • активлари - 122,6 млрд. рублни (1,7 млрд. долл);
  • капитали - 20,9 млрд. рублни (290,3 млн. долл.);
  • капитал етарлилиги - 13,6% (меъёр - 10,1%);
  • филиаллар сони – 49 тани;
  • ходимлар сони - 1 250 нафарни;
  • соф фойдаси 3,5 млрд. рублни (48,6 млн. долл.) ташкил қилди.

“Fitch” халқаро кредит рейтингида банк “ВВ-“ (барқарор) баҳоланган. Банк бошқаруви раиси - Нифонтов Кирилл Владимирович.

Банк "Форбес" журналининг 2020 йилдаги маълумотларига кўра, Россиядаги энг ишончли кредит ташкилотларининг биринчи 100 талигига, «Коммерсантъ» журналининг 2020 йил охиридаги рейтингига кўра, Россиянинг энг самарали 10 та банклари қаторига киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Пойтахт банк” АЖнинг устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиб олиш учун жами 3 та таклифлар келиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Теги poytaxtbank uzforum expobank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй