Асосий/Сўнгги янгиликлар/Россиялик тадбиркор Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Россиялик тадбиркор Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Россиялик тадбиркор Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

"Капиталбанк" акциядорлик тижорат банки Бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди. Тегишли қарор 14 апрель куни Банк Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган. Кенгаш қарори билан россиялик тадбиркор Маркевич Кирилл Игоревич "Капиталбанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари, Бошқарув аъзоси этиб тайинланган.

photo_2022-04-19_10-18-15.jpg

Капиталбанк Кузатув кенгаши қароридан кўчирма / Манба: openinfo.uz

Кирилл Маркевич 1979 йилда туғилган. 2005 йилда у Магнитогорск (Россия) "М.Медиа" медиа холдинги раҳбари лавозимидан шаҳар маъмуриятида ишлашга ўтган ва шаҳар ҳокимининг матбуот котиби бўлган.

kirill_markevich_kommersant.jpg

Кирилл Маркевич / Фото: Коммерсантъ

2011 йилда К.Маркевич Челябинск вилояти губернатори маъмурияти бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2013 йил июль ойида у Пермнинг "УралИнформ ТВ" телекомпаниясининг эгасига айланган. 2014-2015 йилларда Пермь ўлкаси губернатори маъмурияти бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган ҳамда вилоят ҳокимияти ва ички сиёсатини ахборот билан ёритиш масалаларини назорат қилган.

2016 йил бошида Кирилл Маркевич ўз медиахолдингини сотиб, АҚШга ҳижрат қилган. "Коммерсантъ" нашрининг ёзишича, айни пайтда Кирилл Маркевич Нью-Йоркдаги қаҳвахоналар тармоғининг ҳаммуассисларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги икки йилда Кирилл Маркевич Капиталбанк Бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Хабар беришларича, Маркевич Капиталбанк Бошқаруви раиси собиқ ўринбосари (ҳозирда "Bank Apelsin" АЖ Бошқарув раиси) Сергей Гимадиевнинг "бўшаб қолган ўрнига" тайинланган бўлиши ҳам мумкин.

Теги Markevich Boshqaruv azosi Kapitalbank