Асосий/Сўнгги янгиликлар/Европа Иттифоқи Россиянинг яна икки банкини SWIFT тизимидан узиб қўйиши мумкин

Европа Иттифоқи Россиянинг яна икки банкини SWIFT тизимидан узиб қўйиши мумкин

Европа Иттифоқи Россиянинг яна икки банкини SWIFT тизимидан узиб қўйиши мумкин

Европа Иттифоқи Россиянинг "Россельхозбанк" ва "Московский кредитный банк"ларини SWIFT тизимидан узиб қўйиши мумкин. Ушбу икки рус банки билан Ўзбекистоннинг "Агробанк", "Қишлоқ қурилиш банк", "Ўзмиллийбанк", "Микрокредитбанк" каби молия муассасалари ҳамкорлик шартномаларига эга.

image_2022-05-05_18-00-12

Фото: www.slavicsac.com

Европа Иттифоқи Россиянинг "Россельхозбанк" ва "Московский кредитный банк"ларини (МКБ)  SWIFT тизимидан узиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

Ушбу икки рус банки билан Ўзбекистоннинг "Агробанк", "Қишлоқ қурилиш банк", "Ўзмиллийбанк", "Микрокредитбанк" каби қатор давлат банкларининг ҳамкорлик шартномалари мавжуд. 

Жумладан, 2021 йилнинг май ойида “Россельхозбанк” ва “Агробанк” Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, савдони молиялаштириш ва банклараро ҳамкорлик бўйича фаол ҳамкорликни назарда тутувчи шартнома имзолаган.

Шунингдек, МКБ “Қишлоқ қурилиш банк” билан савдо кредитлари тақдим этиш бўйича шартнома тузганди. Имзоланган шартнома доирасида МКБ Ўзбекистон банкига Россия, Хитой ва МДҲ давлатлари билан ташқи савдо шартномаларини молиялаштириш учун 1 йилгача муддатга 15 млн. доллар миқдорида кредитнинг биринчи пакетини ажратган эди.

Аввалроқ, МКБ Буюк Британия санкциялари остида қолганди. Бунда банкнинг мамлакатдаги барча активлари музлатилиши кўзда тутилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Европа Иттифоқи Россиянинг 7 та банкини SWIFT тизимидан узиб қўйганди.

Теги Россельхозбанк SWIFT Московский кредитный банк