Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ҳудудларда мижозлар томонидан кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланмоқда

Ҳудудларда мижозлар томонидан кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланмоқда

Ҳудудларда мижозлар томонидан кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланмоқда

Ўзбекистннинг бир неча ҳудудларида МЧЖ раҳбарлари томонидан турли банклардан олинган жами 3,45 млрд сўм кредит маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги маълум қилинди.

talon-toroj

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида МЧЖ раҳбарлари кредит маблағларини талон-тарож қилганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хусусан, департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Шўрчи филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.Ж.” МЧЖ раҳбари Б.Э. гаров таъминоти сифатида қўйилган бино-иншоотларни сохта ҳужжатлар орқали ҳақиқий нархидан 186 млн сўмга сунъий равишда оширган ҳолда баҳолатиб, нон ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони қуриш учун 2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, талон-торож қилганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, Оққўрғон туманидаги “P.” МЧЖ раҳбари А.Т. “Микрокредитбанк” АТБнинг Оққўрғон филиалидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун 750 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини “A-K.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, “П.К.” хусусий корхонаси раҳбари К.П. “Туронбанк” АТБ Термиз филиалидан замонавий иссиқхона қуриш орқали лимончилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини ўзи норасмий равишда раҳбарлик қилиб келган “К.Б.” МЧЖга сохта шартнома асосида ўтказиб, иссиқхона ташкил этмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, “Н.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Қ. “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё филиалидан балиқчилик хўжалигини ривожлантириш мақсадида 300 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теги kreditlar talon-toroj