Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банкка Коммерцбанк вакиллари ташриф буюрди

Марказий банкка Коммерцбанк вакиллари ташриф буюрди

Марказий банкка Коммерцбанк вакиллари ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Германиянинг Коммерцбанки делегацияси билан учрашув ўтказилди. Учрашувда келгуси ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

photo_2022-06-15_19-31-13.jpg
 
Фото: Марказий банк

Коммерцбанк вакиллари Марказий банк ҳамда тижорат банклари билан муносабатларни янада жадаллаштиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ўз навбатида, Марказий банк томонидан Коммерцбанк билан турли йўналишларда фаол ҳамкорлик олиб боришга хайрихоҳ эканлиги билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Коммерцбанк Ўзбекистонда ўз ваколатхонасига эга бўлган чет эл банкларидан бири ҳисобланади.

Теги Markaziy bank Kommersbank