Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда “Газпромбанк” АЖ ваколатхонаси очилмоқда

Ўзбекистонда “Газпромбанк” АЖ ваколатхонаси очилмоқда

Ўзбекистонда “Газпромбанк” АЖ ваколатхонаси очилмоқда

Gazprombank

Фото: lenta.ru

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Россия Федерациясининг “Газпромбанк” акциядорлик жамияти ваколатхонаси аккредитация қилинди. Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм каналида маълум қилинди

"Ваколатхона Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаларни ўрнатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди", - дейилади регулятор хабарида.

Газпромбанк 2020 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда ваколатхона очишга қарор қилган эди. Қарор банкнинг Директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган

Марказий банк маълумотига кўра, ҳозирга қадар Ўзбекистонда 6 та хорижий банк ваколатхоналари фаолият юритмоқда. Булар — "J.P. Morgan Chase Bank" (АҚШ), "Kyongnam Bank" (Корея Республикаси), "Commerzbank AG" (Германия), "Korea Eximbank" (Корея Республикаси), "Landensbank Baden-Wurttemberg (Германия) ва "Shinhan bank" (Корея Республикаси).

2020 йил августида Покистон Миллий банкининг 1995 йилдан бери Тошкентда фаолият юритиб келаётган ваколатхонаси ёпилган эди

Теги Gazprombank