Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи туман ҳокимлигига тайинланди

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи туман ҳокимлигига тайинланди

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи туман ҳокимлигига тайинланди

LnyiCRv5oSLuDOGDeMtfUWDUWgNliLcr_front

Жамшид Шаропов
Фото: Шофиркон туман матбуот хизмати

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Сессияда Шофиркон тумани ҳокими лавозимига Жамшид Фазлиддинович Шароповнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Шаропов Жамшид Фазлиддинович 1984 йилда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Мутахассисилиги — иқтисодчи. 

У айни вақтга қадар Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган, ундан олдин эса "Агробанк" АТБ вилоят филиали бошқарувчиси вазифасида фаолият юритган эди.

Теги markaziy bank tayinlov