Асосий/Сўнгги янгиликлар/Таълим кредити олганларга солиқ имтиёзи берилиши мумкин

Таълим кредити олганларга солиқ имтиёзи берилиши мумкин

Таълим кредити олганларга солиқ имтиёзи берилиши мумкин

image_2021-12-03_14-41-14

Ўзбекистонда таълим кредити олган фуқаролар учун солиқ имтиёзи бериши кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида маълум қилинди.

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу ҳужжат билан олий ва профессионал таълим муассаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзларини қўллаш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди. Эндиликда у Сенат томонидан маъқулланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак. Шундан кейин ушбу қонун кучга киради. 

Амалдаги Солиқ кодексининг 378-моддаси "Солиқ солинмайдиган даромадлар" деб аталади. Ушбу модданинг 16-бандида "Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов" га йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар сирасига киритилган.

 

Мавзуга доир: Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди

Теги soliq imtiyozi talim krediti