Асосий/Сўнгги янгиликлар/Капиталбанк Кузатув кенгашининг собиқ аъзоси бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Капиталбанк Кузатув кенгашининг собиқ аъзоси бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Капиталбанк Кузатув кенгашининг собиқ аъзоси бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

"Капиталбанк" АТБ Бошқаруви таркибида ўзгариш рўй берди. Тадбиркор Расулжан Гулямов бир ой олдин Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзолигидан чиқарилган эди. Банк акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарори 16 май кун имзоланган.

Kapitalbank Rasuljan Gulyamov
 
Фото: Bankers.uz

Капиталбанк Кузатув кенгашининг 16 июнь куни қабул қилинган қарорида Р.Гулямов Бошқарув раиси ўринбосари — Бошқарув аъзоси этиб тайинланган. Расулжан Гулямов ушбу лавозимга Марказий банк билан келишилгандан сўнг, 1 июлдан эътиборан киришиши мумкин.

 
Капиталбанк Кузатув кенгаши қароридан кўчирма / Манба: openinfo.uz

Аввалроқ, 14 апрель куни Капиталбанк Кузатув кенгаши банк Бошқаруви аъзолигига россиялик мутахассис Кирилл Маркевични тайинлаган эди. Бироқ ушбу номзод Марказий банк томонидан рад этилгач, орадан бир ой ўтиб, 13 май куни лавозимидан озод этилган.

Расулжан Гулямов 1970 йил 29 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йил Тошкент давлат университетини "Халқаро иқтисодий алоқалар" йўналишида бакалавриатини, 2000 йил Эксетер университети (University of Exeter)ни магистратурасини тамомлаган.

1993-1997 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида, 1997-2005 йилларда АБН Амро Банк НБ Ўзбекистонда ишлаган. 2005 йилдан меҳнат фаолиятини Россиядаги ягона ўзбек банки Азия-Инвест банкда давом эттирган. 2013 йил 23 майдан 2017 йил 19 июлга қадар Азия-Инвест банк Бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган. 2021 йил 23 июндан бошлаб "Капиталбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган.

Теги Rasuljan Gulyamov Boshqaruv azosi Kapitalbank