Фото: Bankers.uz
2021 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ: трансформация ва истиқбол” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда банк Бошқарув раиси Муратов Алишер Акмалович бошчилигидаги банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Фото: Bankers.uz
Тадбирда Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида ахборот берди.
Банк трансформацияси доирасида Осиё тараққиёт банки ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан “Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди. Банк хизмат кўрсатиш қамровини ошириш мақсадида, 46 та банк хизматлари офиси ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари (24/7) ташкил қилди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турлари яратилмоқда. Хусусан:
Банк трансформация жараёнида жорий йилда Чакана бизнес, Молия блоклари, Рискларни бошқариш, МҲХС, Ғазначилик & ALM йўналишлари ҳамда янги ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича тендер асосида Ernst and Young Advisory халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Келгусида андеррайтинг электрон дастурини такомиллаштириш, мижозлар билан ҳамкорликда Cash-back тизимларини жорий қилиш, тажриба тариқасида смарт офис ташкил этиш, “онлайн ипотека”, уй-жой бозори портали, “Маркетплейс” электрон савдо платформасини яратиш, масофавий (мобил банкинг, интернет банкинг орқали) хизматларни ва мультивалютали ўтказмалар тизимларини амалиётга жорий этиш каби мижозлар учун янада қулай хизматлар жорий этилиши қайд этилди.