Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўтган йил рақамлари маълум қилинди

Банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўтган йил рақамлари маълум қилинди

Банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўтган йил рақамлари маълум қилинди

photo_2022-01-31_17-45-14

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаеванинг Bankers.uz'га маълум қилишича, 2021 йил давомида истеъмолчилардан Агентликка банк ва молиявий хизматлар бўйича "кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиш, тўлов учун чек (квитанция) берилмаслиги, сифатсиз хизмат кўрсатилиши, белгиланган нархлар ва фоизларни бир томонлама оширилиши, нотўғри маълумот берилиши, зарур маълумот берилмаслиги, қамров оммавий офертада нотўғри кўрсатилганлиги, шартнома шартларини лозим даражада бажармаслик" каби қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 630 га яқин мурожаатлар келиб тушган. 

Ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчиларнинг номуайян доирасида 52966 нафар истеъмолчининг ҳуқуқи тикланишига эришилган. Истеъмолчилар фойдасига 650 936 326,7 сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.