Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади

Тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади

Тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади

photo_2022-02-22_13-41-31 (1)

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Тугатилаётган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг (ХУЖМШ) муаммоли кредитлари 3 йил муддатга музлатилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги лойиҳалар билан танишиш чоғида айтилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотига кўра, ХУЖМШдарга 1,3 трлн.сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, шундан 450 млрд.сўми ёки қарийб 35%и муаммога айланган. Аҳолининг ХУЖМШлардан дебитор қарздорлиги эса 200 млрд. сўмни ташкил қилади, яъни муаммоли кредитларнинг 44,4 фоизини қоплашга етади.

Маълум қилинишича, ушбу муаммоли кредитларнинг 270 млрд.сўми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади

Тугатилаётган ширкатларнинг музлатиладиган банк мажбуриятлари ким томонидан қопланиши маълум қилинмаган.

Шунингдек, бошқарув компанияларига махсус техника ва ускуналар сотиб олишга 90 млрд.сўм миқдорида кредит ажратилади ва фоизларининг бир қисми қоплаб берилади.

 

 

Теги XUJMSh NPL