Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига "Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорда иқтисодиёт соҳаларида рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш, айрим соҳаларга имтиёз ва преференциялар бериш тизими самарадорлигини ошириш бўйича долзарб вазифалар мавжуд эканлиги ҳақида сўз борган. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг монополлашув даражаси юқори бўлган соҳаларда рақобатни ривожлантириш, хусусий секторни жалб қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг рақобат шартларини яратиш мақсадида, "2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси" тасдиқланган.

Мазкур чора-тадбирлар режасида, 2022 йилда хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, келгуси йилда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш вазифаси ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Bankers.uz яқинда Олий мажлис депутати Расул Кушербаев валюта айирбошлаш билан боғлиқ муаммоли вазиятга тушганлиги ортидан мазкур масалага бир неча иқтисодчилар ўз муносабатларини билдирганлиги ҳақида ёзганди.

Теги VASH valyuta