Асосий/Сўнгги янгиликлар/Давлат банкларининг хусусийлаштирилиши ва IPOга чиқарилиши муддатлари маълум бўлди

Давлат банкларининг хусусийлаштирилиши ва IPOга чиқарилиши муддатлари маълум бўлди

Давлат банкларининг хусусийлаштирилиши ва IPOга чиқарилиши муддатлари маълум бўлди

Жорий йил 18 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.

photo_2022-03-23_18-23-58

Қарорда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида бир қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, Молия вазирлигига давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш ва хусусийлаштириш орқали банк секторида давлатнинг улушини камайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон фармони билан тасдиқланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини изчил давом эттирган ҳолда:

2022 йил 1 октябрга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг акцияларини оммавий жойлаштиришни (IPO) таъминлаш;

2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АЖнинг давлат улушлари савдога чиқарилишини таъминлаш;

2023 йил 1 июлга қадар АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агро банк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) ишларини ташкиллаштириш вазифалари юклатилган.

Қарорнинг юқоридаги бандида белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида таъминлашга тегишли тижорат банкларининг бошқарув раислари (А.Муратов, С.Аннакличев, Н.Сайдуллаев, Ш.Отабоев, О.Бутаев, К.Ирисбекова, Р.Маматкулов, А.Мирсоатов) шахсан масъул ҳисобланиши кўрсатилган.

Теги prezident qarori IPO bank xususiylashtirish