Асосий/Сўнгги янгиликлар/Шавкат Мирзиёев учта банкда жиноий иш очилиши ҳақида гапирган

Шавкат Мирзиёев учта банкда жиноий иш очилиши ҳақида гапирган

Шавкат Мирзиёев учта банкда жиноий иш очилиши ҳақида гапирган

президент самарқанд

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд вилоятининг фаоллари билан учрашув ўтказди. 

Қайд этилишича, йиғилиш танқидий руҳда ўтган. Банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми юқорилиги таъкидланган. Йиғилишда "Миллий банк", "Халқ банки" ва "Асака банк"даги ҳолатлар бўйича жиноий иш очилиши айтилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берган. Тўхтаев бу лавозимда 2020 йилнинг апрелидан буён ишлаб келаётганди.

тухтаев

Отабек Тўхтаев
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

"Талаб энди бошқача бўлади. Ҳар куни дунё ҳамжамияти бўйича очиқлик бўлмоқда. Шундай вақтда ҳам Самарқандда айрим ноинсоф раҳбарлар ишга масъулиятсизлик билан ёндашмоқда", — деган Президент.

Теги prezident Samarqand uzmilliybank asakabank xalq banki