Асосий/Сўнгги янгиликлар/Паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 млрд. сўм револьвер кредит ажратилади — Президент

Паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 млрд. сўм револьвер кредит ажратилади — Президент

Паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 млрд. сўм револьвер кредит ажратилади — Президент

Бугун, 31 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 млрд. сўм револьвер кредит ажратилиши, пандемия даврида паррандачилик корхоналари томонидан олинган жами 834 млрд. сўм, шундан 2022 йилдаги 400 млрд. сўм кредитлари муддати узайтирилиши маълум қилинди.

photo_2022-05-31_16-18-48.jpgФото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 31 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Унда Президент паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди. Бунинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 млрд. сўм револьвер кредит ажратилади;
  • паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинади;
  • пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 млрд. сўм, шундан 2022 йилдаги 400 млрд. сўм кредитлари муддати узайтирилади.

Бу шароитлардан фойдаланиб, мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга, парранда гўшти ишлаб чиқаришни йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. 

Йиғилишда хонаки товуқларни кооперация асосида боқишни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Давлат раҳбари Нуробод тумани тажрибасини мисол қилиб келтирди. Мазкур тажрибани ўзининг тухум ва парранда гўштига эҳтиёжини қопламайдиган 50 та туманнинг 200 та маҳалласида йўлга қўйишга топшириқ берилди.

Ушбу маҳаллалар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида 200 млн. сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли жўжалар ва озуқа билан таъминланиши белгиланди.

Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгилангани маълум қилинди. Бунинг учун, февраль ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига 170 млн. доллар имтиёзли кредит линиялари очилгани таъкидланди.

Теги kreditlar parrandachilik prezident