Асосий/Сўнгги янгиликлар/Иккинчи халқаро ПЛАС-форуми дунёнинг 51 мамлакатидан 1500 дан ортиқ делегатларни бирлаштирди

Иккинчи халқаро ПЛАС-форуми дунёнинг 51 мамлакатидан 1500 дан ортиқ делегатларни бирлаштирди

Иккинчи халқаро ПЛАС-форуми дунёнинг 51 мамлакатидан 1500 дан ортиқ делегатларни бирлаштирди

Бугун, 25 май куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида иккинчи халқаро ПЛАС-Форумнинг биринчи куни якунига етди. 

Форумда Tenge Bank раҳбари Талгат Аюпов тақдимот қилди, унда у банкни рақамлаштириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Ўзбекистонда чакана банк фаолиятини ривожлантириш бўйича ўз қарашларини айтиб ўтди, лойиҳаларини амалга оширишда банк олдида турган муаммоларни кўтарди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг чакана савдони рақамлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Талгат Аюпов яқин келажакда чакана савдони ривожлантириш бўйича ўз прогнози билан ўртоқлашди ва 2025 йил 1 январга қадар мамлакат банк секторининг микрокредитлар портфели 70 трлн сўмни (ўсиш 5 баробардан ортиқ) ташкил этишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Tenge Bank банк филиалига бормасдан, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш мосламаси – Картомат орқали кафолатланган кешбек хизматига эга Mastercard картасини олишнинг янги мижоз усулини тақдим этди. 2022 йилда маркетплейс ишга туширилиши ҳам эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Tenge Bank – замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатувчи универсал банкдир.  Ушбу банк "Қозоғистон Халқ Банки" АЖнинг (Halyk Bank) тўлиқ шўъба банки ҳисобланади.

Фото

photo_2022-05-25_17-04-54.jpgФото: Акбарали Мансур/Bankers.uz

photo_2022-05-25_17-03-56.jpgphoto_2022-05-25_17-04-07.jpgVisa вице-президенти Кристина Дорош ва Tenge Bank бошқарув раиси Талгат Аюпов

photo_2022-05-25_17-04-00.jpg

photo_2022-05-25_21-39-00.jpg

photo_2022-05-25_21-39-03.jpg

Теги plusforum Tengebank