Асосий/Сўнгги янгиликлар/Жорий йил 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИР киритилади

Жорий йил 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИР киритилади

Жорий йил 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИР киритилади

Мижозлар томонидан банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги боис, Марказий банк аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга эслатма тариқасида мурожаат қилди.

пинфл

Мурожаатда айтилишича, юқоридаги ўзгартиришлар жорий йилнинг 9 апрелига қадар босқичма-босқич, ундан сўнг тўлиқ татбиқ этилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур ўзгартиришлар амалиётга жорий қилингандан кейин барча тўлов ҳужжатларида тўловчи – жисмоний шахсларнинг СТИРи (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ўрнига, тўлов ҳужжатининг “тўловчининг идентификация рақами” деб номланган реквизитида уларнинг ЖШШИРи (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.

Шу муносабат билан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар) тўловни амалга ошириш мақсадида тўлов ҳужжатларини расмийлаштираётганда ўзларининг ЖШШИРлари тўғри ва тўлиқ киритишлари зарурлиги эслатилган.

Шунингдек, барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларини расмийлаштиришда контрагентлар – жисмоний шахсларнинг ЖШШИРлари тўғри киритилаётганига эътиборли бўлишлари сўралаган.

Теги STIR JShShIR Markaziy bank