Асосий/Сўнгги янгиликлар/2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди

2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди

2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди

826__90_1061027501

Иллюстратив фото

Марказий банк ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳни эълон қилди. Регуляторга кўра, 2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди (2020 йилда - 4,6 млрд. АҚШ долл.).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 млрд. АҚШ доллари сотилди ҳамда ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди (2020 йилда - 4,1 млрд. АҚШ долл.).

2021 йилда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

млн. АҚШ долл.

Ichki valyuta bozori (3)

Жисмоний шахслар ўтган йилнинг август (852 млн. долл.), сентябрь (827 млн. долл.) ва октябрь (829 млн. долл.) ойларида хорижий валютада фаол тарзда операциялар амалга оширган. Аҳолининг тижорат банкларига валюта сотиши эса декабрь (683 млн. долл.), август (671 млн. долл.) ва ноябрь (657 млн. долл.) ойларида бошқа ойларга нисбатан кўпроқ бўлган. Аҳолини ушбу ойларда кўпроқ валюта сотишга ундаган омиллар сифатида ички бозорда АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси ошиши ҳамда мавсумий омиллар билан изоҳланиши мумкин.

2021 йилда жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган таклиф ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 млрд. АҚШ долларига ортиқ бўлди (2020 йил 5 баробар кўп). Бу ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилди.

2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 - 2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошди (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

2019 - 2021 йилларда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми

млн. АҚШ долл.

Ichki valyuta bozori (4)

 

Теги Markaziy bank valyuta