Асосий/Сўнгги янгиликлар/UZCARD банкоматлари орқали пенсия ҳисобварағидаги маблағларни олиш имконияти яратилди

UZCARD банкоматлари орқали пенсия ҳисобварағидаги маблағларни олиш имконияти яратилди

UZCARD банкоматлари орқали пенсия ҳисобварағидаги маблағларни олиш имконияти яратилди

Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Халқ банки билан биргаликда нафақа ва пенсия олувчилар учун янги хизмат ташкил қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

pensiya_uzkard.jpg

Фото: UZCARD

Эндиликда нафақа ва пенсия олувчилар ўзларининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларини Халқ банкининг UZCARD банкоматларидан фойдаланиб, ўзларининг Халқ банкида очилган UZCARD карталарига ўтказиш орқали ечиб олишлари мумкин.

Бунинг учун мижоз:

  • UZCARD пенсия картасини Халқ банки банкоматига жойлаштириши;
  • Экранда "Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи" (ЖБПҲ) хизматини танлаши керак.

Банкомат мижознинг жорий ЖБПҲ балансини акс эттиради ва картага ечиб олинадиган суммани киритиш имконини беради. Сўнгра 10 дақиқа ичида пул картага ўтказилади.

Теги uzcard pensiya Xalq bank