Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қорақалпоғистонда интернетнинг чекланиши тўлов тизимлари ишини ҳам тўхтатиб қўйган - Газета.uz

Қорақалпоғистонда интернетнинг чекланиши тўлов тизимлари ишини ҳам тўхтатиб қўйган - Газета.uz

Қорақалпоғистонда интернетнинг чекланиши тўлов тизимлари ишини ҳам тўхтатиб қўйган - Газета.uz

Қорақалпоғистонда бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери интернет чекланган, шу сабабли аксарият терминаллар, банкоматлар ишламаяпти, давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилаётгани йўқ. "Газета.uz" мухбири Шуҳрат Латипов бу ҳолат одамлар ҳаётига қандай таъсир қилаётганини ўрганди ва материал чоп этди.

nUoMFg16570188656365_b

Марказий бозор яқинидаги банкомат. «Вақтинчалик иш фаолиятида эмас» ёзуви.
Фото: Шухрат Латипов / Газета.uz

26 июндан буён Қорақалпоғистонда мобил интернет, 1 июлдан эса стационар интернетда муаммолар юзага келган. Пойтахт Нукус шаҳрида ва республика туманларида деярли ҳамма жойда тўлов терминаллари, нақд пул бериш учун банкоматлар ишлаётгани йўқ, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишнинг имкони йўқ, интернет ёрдамисиз олиб бўлинмайдиган давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилмаяпти, дейилган хабарда.

Айтилишича, якшанба, тартибсизликлар якунланганининг эртасига, фавқулодда ҳолат жорий этилган биринчи кунда деярли барча дўконлар, савдо марказлари, кафе ва ресторанлар, айниқса, асосий кўчалар бўйлаб ёпиқ бўлган. Озиқ-овқат дўконларини шаҳар чеккасида ёки аҳоли турар жойлари орасидангина топиш мумкин бўлган. "Мен суҳбатлашган аҳолининг аксарияти буни интернет йўқлиги сабабли мобил тўловлар, терминаллар ишламаётгани билан изоҳлади." - деган Ш.Латипов

Материалда айтилишича, аксарият банкоматлар орқали нақд пул олиш имконияти ҳам мавжуд эмас эди. Шу сабабли, аҳолининг озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш имконияти йўқ, чунки кўпчилик иш ҳақини тўлиқ (100 фоиз) картада олади. Payme, Click, Apelsin ва бошқа тўлов хизматлари орқали хизматлар учун тўлаш ҳам деярли имконсиз. Баъзи дўконлар Click`дан USSD буйруқлар орқали тўловларни қабул қиларди.

vknhPL16570188633506_b

Фото: Газета.uz

Нукусдаги меҳмонхоналар ҳам меҳмонларни фақат нақд пулга қабул қиляпти. Меҳмонхона ёнидаги дўкон терминал орқали тўловни қабул қила олди, бироқ сотувчининг қўшимча қилишича, қурилма алоқа сифати пастлиги туфайли доимий узилишлар билан ишламоқда.

Нукуслик Азаматнинг айтишича, интернетнинг чекланиши ҳақиқатда ҳаётнинг бошқа соҳаларига ҳам катта таъсир кўрсатмоқда. У мисол тариқасида банк хизматлари, кредит олиш ёки тўлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт, солиқ, лицензиялаш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи юзлаб давлат хизматларини келтирган. Унинг эслатишича, тадбиркорлар 15 июлгача солиқ ва бошқа ҳисоботларни юборишлари керак, бироқ бу вақтгача интернет ишлайдими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Газета.uz материали билан тўлиқ қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин

Теги Nukus HUMO Bankomat UZCARD terminal