Фото: everyday.uz
Тошкент вилояти Қибрай туманида “Қ-З.” хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати собиқ раҳбари Ж.О. ширкатга банк муассасасидан ажратилган 581 млн сўм кредитнинг 291,5 млн сўмини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “M.Q.” хусусий корхонасига ўтказиб талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.